АПЛда мавсумнинг энг яхши футболчиси аниқланди

CHERY AUTO

"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд АПЛда мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда лига ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида малум қилди.

Tecno

Жорий мавсумда 22 ёшли ҳужумчи АПЛнинг 35 та учрашувида 36 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.

Аввалроқ, "Манчестер Сити" муддатидан аввал АПЛда олтин медалларни қўлга киритганди. Айни пайтда жамоа 37 турда тўплаган очколари сони 89 тага етган. Мавсумнинг сўнгги ўйинида "шаҳарликлар" сафарда "Брентфорд" билан ўйнайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!