АПЛ. "Манчестер Юнайтед" қийин кечган баҳсда "Брайтон"ни енгди
Англия Премьер-лигасининг 9-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Брайтон" клублари иштирокидаги беллашув ўз ниҳоясига етди. Рубен Аморим шогирдлари ўз уйида 4:2 ҳисобида зафар қучди.
Дастлаб, 24-дақиқада Кунья ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Кейин эса Каземиро орадан 10 дақиқа ўтиб орадаги фарқни 2 тага етказиб қўйди. Иккинчи бўлимнинг 61-дақиқасида Брайан Мбёмо ҳисобни янада йириклаштирга эди. Бироқ, 74-дақиқада Дэнни Уэлбек жарима зарбасидан чиройли киритиб, ҳисобни қисқартирди. 90+2-дақиқада Костулас Милнернинг узатмасини голга айлантирди. Ёзда жамоага келиб қўшилган Брайан Мбёмо 90+7-дақиқада дублни расмийлаштирди.



Фикрлар