АПЛ футболчиси WWE да иштирок этмоқчи!
“Кристал Пэлас” ва Англия терма жамоаси марказий ҳимоячиси Марк Гехи профессионал реслингга қизиқишини айтиб ўтди.
“Мен WWЕ реслери бўлишни хоҳлайман. Болалигимда WWЕ томоша қилардим. Шунингдек, микрофон билан ҳам яхши ишлайман, одамларни ўзимни "яхши" ёки "ёмон" йигит деб ишонтиришга мажбур қила оламан”, — деди Гехи BBC нашрига.
Маълумот учун, футболчи Кот-д'Ивуарда туғилган бўлиб, профессионал фаолиятини Англияда ўтказмоқда.



Фикрлар