Анвар Бердиев "Турон"да иш бошлади

  • 5 июнь, 2021, 17:34
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Фаолияти давомида “Насаф", "Бунёдкор" ва "Нефтчи" каби номдор клубларда ўзининг ёрқин ўйинлари билан мухлислар меҳрини қозонган таниқли мутахассис Анвар Бердиев клубимиз мураббийлар штабида иш бошлади, - дея хабар бермоқда, “Турон” клуби матбуот хизмати.

Tecno

Истеъдодли мураббий бугунга қадар "Истиқлол" ва "Бухоро" клубларида бош мураббий сифатида ишлаган. Шунингдек, Анвар Бердиев миллий чемпионатимизда 500 тадан кўп ўйин ўтказган футболчи сифатида тарихда қолган. Бердиев жамоа ҳужум чизиғини янада кучайтириш мақсадида клуб тизимига ёрдамчи мураббий сифатида жалб этилди.

"Турон" футбол клуби барча мухлислар номидан Анвар Бердиевнинг жамоадаги фаолиятида улкан муваффақиятлар ёр бўлишини тилайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!