Антони фаолиятини Ла Лигада давом эттиради

  • 1 сентябрь, 14:19
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Испаниянинг "Бетис" клуби "Манчестер Юнайтед" билан бразилиялик вингер Антони трансфери бўйича келишувга эришди, деб ёзади журналист Девид Орнштейн Х ижтимоий тармоғида.

Tecno

Манбага кўра, испан клуби бразилиялик футболчининг трансфери учун 25 млн евро тўлайди. Бундан ташқари, "қизил иблислар" вингернинг келажакдаги сотувининг 50 фоизини олади.

Ўтган мавсумнинг иккинчи қисмида ҳужумчи "яшил-оқлар" сафида ижара асосида ўйнади. Бу даврда у барча турнирларда 26 та ўйинда майдонга тушиб, тўққизта гол ва бешта голли узатмани амалга оширди. Футболчининг "Манчестер Юнайтед" билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. "Трансфермаркт" порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 35 млн еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!