Англия ҳужумчиси "Вест Хэм"ни кучайтиради

  • 4 август, 2020, 15:25
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Вест Хэм” жамоанинг асосий ижрочиларидан бирига айланишга қодир бўлган марказий ҳужумчи қидирмоқда.

Tecno

Айни пайтда бу жамоа раҳбарияти эътиборини Англия терма жамоаси форварди Каллум Уилсонга қаратган.  Уилосон ўйнаётган “Борнмут” қуйи лигага тушиб кетди ва ҳужумчи мамлакат бош жамоасидаги ўрнини сақлаб қолиши учун премьер-лигада тўп суриши керак.

Шунинг учун 28 ёшли форвард АПЛ клубларидан бўлаётган таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

Каллум Уилсон “Борнмут”га олти мавсум давомида садоқат билан хизмат қилди. У бу клуб таркибида 171 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 61 та тўп киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!