
Англия футбол ассоциацияси айрим лигаларда 10 дақиқалик четлатиш қоидасини киритди
Англия футбол ассоциацияси баъзи қуйи лигаларда ҳакамлар билан тортишган футболчиларни 10 дақиқага четлатиш қоидасини синовдан ўтказди.
Шунга ўхшаш қоидалар икки мавсум давомида тест синов тариқасида ўтказилди. Энди у Миллий Лиганинг 5-дивизиони ва янада қуйи лигаларда мажбурий қоида сифатида ишлайди. Бундан ташқари, аёллар футболининг 3-дивизиони ва ундан қуйи Лигаларда ҳам ишлатилади.
Ушбу қоида футболчиларга, мураббийларга ва хакамларга бирдек маъқул келмоқда. Қоида синовдан ўтказилганда, хакамлар билан тортишувлар 38 фоизга қисқарган. Шу омилларга асосланиб, асоциация қоидани расман тасдиқлашга қарор қилди.
Фикрлар