
Андижонлик ёш футболчилар Қозоғистондаги халқаро турнир финалига чиқишди
Аввал хабар берганимиздек Андижон футбол академиясининг 2005 ва 2006 йилларда туғилган футболчилардан иборат “Андижон АФА "SGS" ShirinGaz” жамолари Қозоғистоннинг Олмота шаҳрида ташкил этилган халқаро мусобақада иштирок этишмоқда. Ушбу турнирда Россия, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон ва мезбон Қозоғистондан жамоалар бор.
Бугун Шохруҳ Ишанов мураббийлигидаги 2005 йилда туғилган футболчилардан иборат “Андижон АФА "SGS" ShirinGaz” жамоаси мусобақанинг ярим финалида Қирғизистоннинг “Дордой” клуби академияси тарбияланувчиларини 2:1 ҳисобида енгди. Рақиб дарвозасига киритилган ҳар иккала голга ҳам Ўктамбек Абдумаликов муаллифлик қилди. Шу тариқа андижонлик ёшлар турнирнинг ҳал қилувчи финал баҳсида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритишди.
Шу куни “Андижон АФА "SGS" ShirinGaz” жамоаси футболчилари Андижон футбол академиясининг тажрибали мураббийи Язгелди Кутдановнинг бевақт вафоти муносабати билан қора тасмаларда ҳаракат қилишди ва киритилган голларни ушбу мураббийнинг ёрқин хотирасига бағишлашди.
28 март, Олмота. 2005 йиллар.
"Дордой" (Қирғизистон) - "Андижон АФА "SGS" ShirinGaz" (Ўзбекистон) 1:2
Голлар: Ўктамбек Абдумаликов (дубль)





Мусобақа 31 мартга қадар давом этади.
“Андижон АФА "SGS" ShirinGaz” жамоалари халқаро турнирни муваффақиятли бошлашди
“Андижон АФА "SGS" ShirinGaz” Россия ва Қозоғистон жамоаларини енгди
"Андижон АФА "SGS" ShirinGaz"нинг Қозоғистондаги муваффақиятли юриши давом этади
Фикрлар