"Андижон" Суперлигадаги илк уй учрашувини қачон ўтказади?

  • 2 апрель, 2019, 18:27
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Хабарингиз бор Ўзбекистон профессионал футбол лигаси янги мавсум олдидан Суперлига клубларига стадионлар ҳолати масаласида жиддий талаблар қўйган эди. Икки йиллик танаффусдан сўнг яна кучлилар сафига қайтган “Андижон” жамоаси ҳам ушбу талабни бажариш учун ўзининг уй стадиони ҳисобланган “Соғлом авлод” ўйингоҳини реконструкция қилди.

Tecno

Жумладан, майдон бутунлай бошқа тайёрланди. Стадионга Россиянинг Краснодар ўлкасидан голландия технологияси асосида тайёрланган махсус чимлар олиб келиб ўрнатилди.

Стадионни тамирлаш ишларига шахсан бош бўлаётган Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов бугун Германиядан хизмат сафаридан қайтди ва шу куннинг ўзида “Соғлом авлод” ўйингоҳидаги ишлар билан танишди. Стадионда мутасадди ташкилотлар раҳбарлари билан ўтказилган йиғилишда вилоят ҳокими 20 апрель куни Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган “Андижон” – “Насаф” учрашуви айнан “Соғлом авлод” стадионида ўтказилишини айтди ва унга қадар барча ишлар ниҳоясига етказилиши маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Соғлом авлод” стадионига ётқизилган чим майдонга мослашиб олиши учун бироз вақт талаб этилиши сабаб “Андижон” чемпионатнинг дастлабки турларини сафарда ўтказиши маълум қилинган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!