
"Андижон" сафига яна бир легионер келиб қўшилди
"Андижон" клуби расмий "Телеграм" саҳифаси жамоа таркибига янги футболчи келиб қўшилганини маълум қилди:
"Оятулло Сафаров жамоамиз сафига келиб қўшилди. Тожикиситонлик иқтидорли футболчи қанот ҳимояси позициясида ҳаракат қилади. У эртадан машғулотларни бошлайди", - дейилади клуб матбуот хизмати тарқатган хабарда.
Аввалроқ, Сергей Трофан ва Виктор Карпухин клуб машғулотларига қўшилгани хабар қилинганди.
Фикрлар