
"Андижон" навбатдаги трансферни эълон қилди
Ғузорнинг "Шўртан" клуби тўп сурган ярим ҳимоячи Қаҳрамон Баҳодиров иккинчи даврани "Андижон" таркибида ўтказадиган бўлди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.
Давралар оралиғидаги ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этган Қаҳрамон Баҳодировнинг ҳаракатлари Александр Хомяковга маъқул келди ва футболчи "Андижон" жамоаси билан шартнома имзолади.
Фикрлар