
"Андижон" легионер билан шартномани бекор қилди
Мавсум бошида “Андижон” сафига қўшилган молдовалик ҳужумчи Артём Литвяков клуб билан шартнома имзолаганди. Бироқ легионер ўйинчи ўзига билдирилган ишончни оқлай олмади.
Гарчи ҳужумчи бўлишига қарамай, у биринчи даврада 12 та учрашувда майдонга тушиб рақиблар дарвозасини ишғол эта олмади. Яқинда хабар берганимиздек, у уйига қайтиб кетганди. "Андижон" клуби матбуот хизматининг хабар беришича, эндиликда ушбу ҳужумчи билан тузилган шартнома расман бекор қилингани маълум бўлди.
Фикрлар