"Андижон" - "Бунёдкор" ўйини олдидан. "Бургутлар" ҳали "Қалдирғочлар"ни ютмаган!

  • 15 март, 2023, 12:57
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

18 март куни “Андижон” жамоамиз Суперлиганинг 3-турида Тошкентнинг “Бунёдкор” клубини қабул қилади.

Tecno

Хабарингиз бор, “Андижон”нинг уй ўйинлари ўтказиладиган “Бобур Арена” стадионида айни пайтда реконструкция ишлари олиб борилаётгани туфайли жамоамиз вақтинча Фарғонанинг “Истиқлол” стадионидан фойдаланиб туради.

“Андижон” – “Бунёдкор” қарама-қаршилиги олдидан одатга кўра икки жамоанинг шу пайтгача Суперлигадаги ўзаро ўйинлари тарихига назар ташламоқчимиз.

“Бургутлар” ҳамда “Қалдирғочлар” кучлилар орасида 24 марта тўқнашишди ва навбатдагиси 25-ўйинга айланади. Таассуфки, ҳозиргача жамоамизга “Бунёдкор”ни мағлуб этиш насиб қилгани йўқ. Жамоамиз фақат 6 та учрашувда дуранг натижа қайд этган. Қолган 18 та учрашувда “Бунёдкор” жамоасининг қўли баланд келган. Тўплар нисбати 8/47 “Бунёдкор” фойдасига.

“Андижон” клуби охирги бор 2020 йилги мавсумда “Бунёдкор” билан 0:0 ҳисобида дуранг қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ўйин 18 март куни соат 17:00 га белгиланган.

“Андижон” матбуот хизмати.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Bek 56
15/03/2023 13:10
Бургутлар Бунёдкорга к,арши у'йинда К,алдиргочга айланиб к,олади ана шунинг учун доимо ютказади