Анчелотти Мадридга Италиядан футболчи олиб келмоқчи

  • 3 ноябрь, 2021, 22:59
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мадриднинг «Реал» клуби «Наполи»дан испаниялик ярим ҳимоячи Фабиан Руизни харид қилишни мақсад қилган, деб хабар беради Sport.es.

Tecno

Манбага кўра, футболчи билан «Наполи»да ишлаган «қаймоқранглилар» бош мураббийи Карло Анчелотти  қизиқиш билдирди. 25 ёшли ярим ҳимоячининг трансфери билан «Қироллик клуби» ўзининг ярим ҳимоясини янгиламоқчи. Катта эҳтимол билан трансфер ёзда амалга ошади.

Жорий мавсум А Seriya ўйинларида Руиз 11 учрашувда қатнашиб, учта гол урди, битта голли узатма берди ва битта сариқ карточка олди.

Испаниялик футболчи «Наполи»да 2018 йилдан буён ўйнаб келмоқда. У аввалроқ «Элче» ва «Бетис» клубларида ўйнаган. Transfermarkt портали футболчини 45 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!