Анчелотти ғалаба сири, Бензема ва жавоб ўйини борасида фикр билдирди

  • 7 апрель, 2022, 03:04
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Карло Анчелотти "Реал"нинг "Челси" устидан қозонилган ғалабаси (3:1) борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Биз ўйинни ишончли тарзда назорат қилдик ва хавфли қарши ҳужумлар уюштирдик. Ажойиб оқшом, лекин биз фақат ярим йўлни босиб ўтганмиз. 

Жамоам вазиятлар яратиш бўйича мукаммал ҳаракат қилди, Бензема эса шунчаки қойилмақом ўйин ўтказди. Биз чизиқлар орасида бўш зоналар топишга муваффақ бўлдик. 

Устунлик бор, бироқ жавоб учрашуви бошқача ўтади. Ахир, рақибларимиз амалдаги Европа чемпионлари ҳисобланади", - деди "қироллик клуби" устози.  


Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!