
Анчелотти Бразилия терма жамоасини бошқариши мумкин, агар "Реал" билан келиша олса...
Аввалроқ Карло Анчелотти "Реал Мадрид"ни тарк этишга қарор қилгани ва бу ҳақда футболчиларга маълум қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Бироқ, "Реал" Анчелоттини клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати (июнь ойи ўрталарида АҚШда бошланади) тугагунга қадар қўйиб юборишни истамаяпти. Мадрид клуби мураббийни компенсация — 11 миллион евро — тўланмасдан кетишига рози, чунки бундай ҳолда у ўз хоҳиши билан жамоани тарк этаётган ҳисобланади.
Аммо мураббий ушбу компенсацияни олишни хоҳлагани айтилмоқда ва шу сабабли музокаралар мураккаблашган.
"The Athletic" маълумотига кўра, Бразилия футбол конфедерацияси (CBF)даги манбалар яна бир бор келишув пучга чиқишини истамайди, бироқ музокаралардан ҳам тўлиқ воз кечмаган.
Мадриддаги манбалар эса Анчелотти ва "Реал" ўртасида маош бўйича келишув муҳокама қилинаётганини ва айнан шу масала мураббийнинг келажагини ҳал қилиши мумкинлигини маълум қилмоқда.
Фикрлар