Анчелотти Бенземани эътироф этди

  • 14 август, 2022, 18:58
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Реал" Мадрид бош мураббийи Карло Анчелотти ҳужумчи Карим Бензема "Олтин тўп"га лойиқ деб ҳисоблайди.

Tecno

"Бензема аллақачон "Олтин тўп"ни қўлга киритганми? Агар шундай бўлса, унда Карим бунга лойиқдир. У ажойиб мавсум ўтказди", - дея Анчелоттининг сўзларини келтиради "Eurosport.it" нашри.

12 август куни Бензема "Олтин тўп-2022"га номзодлар рўйхатига кирди. 34 ёшли футболчи "Реал" билан ўтган мавсумда Ла Лига ва Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқди ва ҳар иккала турнирда ҳам энг яхши тўпурарга айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!