Ана холос: UFC камари ўғирлаб кетилди

  • 9 апрель, 14:01
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
BEPUL PROPAN

Номаълум шахс UFC собиқ чемпиони Генри Сехудодан биринчи камарни ўғирлаб кетди. Бу ҳақда спортчининг продюсери Диллон Раш хабар берди.

"Кеча тонгга яқин соат 04:45 да Генрининг студиясига кимдир бостириб кириб, диванда ухлаётганимда унинг биринчи UFC камарини ўғирлаб кетди. Ўшанда мен уйғониб, икки дақиқача ўша ерда турган йигитни кузатгандим. Қоронғи бўлгани учун уни Генри деб ўйлабман. Кейин гурсуллаган овозни эшитдим, жавон қулаб тушди ва йигит югуриб чиқиб кетди" - деб ёзди Руш ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Аввалроқ, Генри Сехудо қўшнисининг уйига бостириб кирган ҳуқуқбузарни қўлга олгани маълум бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!