
Ана холос! ПСЖ Мбаппе билан шартномани бекор қилиши мумкин
ПСЖ бир неча ой олдин Килиан Мбаппе билан 2025 йилгача шартнома узайтирди. Шундан кейин кўпчилик мутахассислар бу каби келишув молиявий фейр-плей қоидаларига қандай мос келишидан ҳайратда қолишди. Испания Ла Лигаси эса бу ҳолатни шундай қолдиргиси келмади ва муаммони ҳуқуқий томонлама ечишга қарор қилди. Шу боис, жума куни Ла Лига Париж маъмурий судига даъво аризаси билан мурожаат қилди, деб хабар беради “RMC Sport” нашри.
Испания чемпионати раҳбарияти Килиан Мбаппенинг ПСЖ билан янги шартномаси бекор қилинишини истамоқда. Пиреней ярим ороли адвокати Килианнинг шартномаси Франция футбол лигаси ва мамлакатдаги футбол клубларининг пул ҳисобларини кузатувчи DNCG ташкилоти қоидаларига мос келмаслигини айтган.
Шунингдек, адвокатнинг фикрича, футболчининг шартномаси УEФА молиявий фейр-плей қоидаларига тўғри келмайди. Ла Лига эса ПСЖ Европа клублари балансини бузаётганидан хавотирга тушмоқда.
Фикрлар