Ана холос: Манчестерликлар Рэшфорддан воз кечишга тайёр

  • 05 Jul 18:23
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти ёзги трансферлар вақтида клубнинг энг иқтидорли тарбияланувчиларидан ҳисобланган Маркус Рэшфордни бош жамоага сотиб юборишга тайёрлигини билдирди.

Tecno

Manchester Evening News нашрига кўра, кейинги мавсумларда ўзини кўрсата олмаётган форвард ҳам муҳитни ўзгартиришга мойил эканини тасдиқлади.

Рэшфорд кутилган самарани келтира олмаётганига қарамай, клубда энг катта маош олаётган футболчи ҳисобланади. Англиялик форвард ҳар мавсум учун 18 миллион евродан ортиқроқ маош олмоқда.

Маркус Рэшфорд ўтган чемпионатда 33 маротаба майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 7 маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига бир жуфт голли пас узатди.

 

Comments

You must be logged in to commet!