Ана холос: “Манчестер Юнайтед” энг зўр ўйинчисидан воз кечишга тайёр

  • 28 август, 08:43
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ёзги трансферлар ойнаси ёпилиши арафасида “Манчестер Юнайтед” жамоа етакчиси Бруну Фернандешни Саудия Арабистонига қўйиб юборишга тайёрлигини маълум қилди.

Tecno

Аслида шайхлар португалиялик юлдузни анчадан бери ўз жамоаларига чорлаб келади. Ёзнинг бошида Фернандеш ҳам, клуб ҳам “Ал-Ҳилол”нинг таклифини қабул қилмаган эди. Нуфузли манбаларнинг ёзишича энди вазият ўзгарди.

Daily Mail нашрининг хабарига кўра, Бруну Фернандеш Саудия Арабистонининг яна бир клуби – “Ат-Иттиҳод” билан музокараларни бошлади. 30 ёшли футболчи аслида жаҳон чемпионати олдидан жамоасини алмаштиришга шошилмаяпти. Бироқ Бруну яхши таклифни ҳам қўлдан чиқармоқчи эмас.

“Ал-Иттиҳод” раҳбарияти эса, машҳур ўйинчини ҳамкорликка кўндиришга қаттиқ ишонмоқда. Чунки “Ал-Ҳилол” Фернандешга ҳафтасига 700 минг фунт маош кўрсатилган уч йиллик шартнома тайёрлаган бўлса, “Ал-Иттиҳод” ундан ҳам катта маблағ тўлашга ваъда берди.

“Манчестер Юнайтед” мутасаддилари бу гал Бруну Фернандешнинг йўлини тўсмоқчи эмас. Бироқ манчестерликлар ўз етакчисини 100 миллион фунт стерлингдан камига қўйиб юбормайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!