Аморим яна тўрт футболчини ҳайдаяпти

  • 12 февраль, 11:42
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Рубен Аморим қишки трансферлар ойнаси даврида Марку Рэшфорд ва Антонидан қутилганидан кейин ёзда жамоани тарк этадиган рўйхатини тузиб чиқди.

Маълумотларга қараганда, жорий мавсумдан кейин яна тўрт ўйинчи ўзига бошқа иш топишига тўғри келади.

Манчестерни тарк этадиганлар рўйхатида ярим ҳимоячилардан Кристиан Эриксен, Каземиро, марказий ҳимоячилардан Виктор Линделоф ва Жонни Эванс номи кўрсатилган.

Бу ўйинчилар орасидан Каземиродан бошқасининг шартномаси 30 июнда тугайди ва жиддий ўзгаришлар рўй бермаса, уларга янги битим таклиф этилмайди.

Манчестерлик Каземирони сотиб юбориш орқали ғазнага муайян суммада кирим қилишни режалаштирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!