
Аморим Шешкога ўринбосар олиб келмоқчи
"Манчестер Юнайтед" 28 ёшли ҳужумчи Доминик Калверт-Льюинни жамоанинг янги ҳужумчиси Биньямин Шешкога ўринбосар бўла оладиган захира ўйинчиси сифатида клубга олиб келиш вариантини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Caught Offside хабар берди.
Манбага кўра, "қизил иблислар" бош мураббийи Рубен Аморим кучли ротация яратишга интилмоқда. Шунингдек, Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчисига "Вест Хэм Юнайтед" ва "Сандерленд" клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Калверт-Льюин эркин агент ҳисобланади. Жорий ёзда форвард 2016 йилдан буён тўп суриб келаётган "Эвертон"ни тарк этди. Бу вақт ичида ҳужумчи барча мусобақаларда 273 та ўйинда майдонга тушиб, 71 та гол ва 22 та голли узатмани амалга оширди. "Transferмаркт" порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 16 миллион еврони ташкил этади.
Фикрлар