
Аморим Гарначонинг келажаги ва истеъдоди ҳақида гапирди
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим аргентиналик вингер Алехандро Гарначо ҳақида фикр билдирди. Унинг айтишича, футболчи жамоа режаларида йўқ.
"Гарначо ҳақиқатдан ҳам иқтидорли йигит. Лекин баъзан ҳаммаси ҳам кутилганидек кечмайди. Нима сабабдан эканини аниқ тушунтириш қийин. У бошқа мураббий қўл остида бошқача нарсаларни истаяпти. Футболчиларга янги чақириқлар керак. Эшик очиқ. Мен фақат жамоада қоладиган футболчилар билан ишлайман" – дея жавоб бериб ўтди португалиялик мутахассис.
Аввалроқ, 21 ёшли вингер "Челси"га ўтишни хоҳлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Аммо трансфер яқин орада амалга ошиши кутилмаяпти.
Фикрлар