
Алонсо: "Жамоам билан бирга, финалга чиқишни хоҳлаймиз"
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати–2025 старти ҳақида фикр билдирди:
"Бизнинг биринчи ўйингача бор-йўғи учта машғулотимиз бор, лекин жамоа катта энтузиазм ва амбиция билан келган. Бу турнирни яхши ўтказиш ва финалга чиқишни хоҳлаймиз" — дея мураббий сўзларини келтиради "Madrid Universal".
Турнир бугун, 15 июнь куни старт олди. Илк учрашувда "Ал-Аҳли" ва "Интер Майами" 0:0 ҳисобида дуранг қайд этди.
"Реал" мусобақадаги ўз юришини 18 июнь куни "Ал-Ҳилол"га қарши ўйин билан бошлайди. Ушбу беллашув Тошкент вақти билан соат 00:00да старт олади.
Comments