Алонсо: "Чуқур ҳимояга дуч келганда, узоқдан ҳам зарба бериш керак"

CHERY AUTO

"Реал Мадрид" бош мураббийи Хаби Алонсо Ла Лиганинг 5-турида "Эспаньол"га қарши ўйиндан (2:0) кейин ўз фикрларини билдирди.

Tecno

"Биз жиддийлик ва барқарорлик билан ўйнадик. Балки ҳужумнинг якуний босқичида ёрқин ҳаракатлар етишмаган бўлиши мумкин, лекин жамоа жиддий кайфиятда эди. Бизда муаммо бўлмади. Бу ғалаба кейинги ўсишимиз учун муҳим.

Чуқур ҳимояга дуч келганда, узоқдан ҳам зарба бериш керак. Милитао жуда яхши гол урди, Килиан эса қарши ҳужумда ўзини кўрсатди. Биз қадамма-қадам олға бормоқдамиз ва ўсмоқдамиз.

Беллингем ҳамда Камавинганинг майдонга қайтиши – барча учун, ҳам жамоа, ҳам уларнинг ўзлари учун аъло хабар. Улар топ-даражадаги футболчилар ва тақвимимиз жуда зич эканини ҳисобга олсак, ҳар бир футболчи биз учун зарур", – деди Алонсо клуб телевидениеси эфирида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!