Алиссон қанча муддатга сафдан чиқди?

CHERY AUTO

Чемпионлар лигаси 2-туридан ўрин олган "Галатасарай" - "Ливерпуль" баҳсида Алиссон Бекер жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Унинг ўрнига ўйинни Георгий Мамардашвили давом эттирди. 

Tecno

Бразилиялик дарвозабон 6 ҳафтага сафдан чиқди, дея хабар бермоқда инсайдер Давид Орнштейн. Жамоа бош мураббий Арне Слот эса унинг ҳолати ҳақида шундай гапирди: "Алиссон бироз вақт майдонга туша олмайди. У ФИФА кунларидан кейин тузалса, ҳайрон қоламан". 

Бекер "қизиллар"нинг асосий посбони ҳисобланади. У ушбу мавсум 9 та ўйинда майдонга тушиб, иккита пенальти қайтаришга ҳам муваффақ бўлди. Алиссон "Челси", "Ливерпуль", "Реал Мадрид" ва "Манчестер Сити" каби клубларга қарши бўладиган учрашувларни ўтказиб юбориши кутилмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!