Али Абдель-Азиз: "Магомед Анкалаев учун Алекс Перрейрадан ҳам хавфлироқ рақиб бор!"

  • 29 август, 14:52
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

Таниқли менежер Али Абдель-Азиз ярим оғир вазн (93 кг) тоифасида UFC чемпиони Магомед Анқалаевнинг бўлажак жанглар ва энг хавфли рақиблари ҳақида гапириб ўтди.

Tecno

"Мен Анкалаев Алекс Перрейрани нокаут қилиб, сўнгра бутун дивизионни тозалашини истайман. Чунки Магомед ҳали жанг қилмаган бир қанча кучли рақиблар бор. Булар - Иржи Прохазка, Жамал Хилл, Карлос Ульберг. Айниқса, мен Карлоснинг ашаддий мухлисиман. Очиғини айтсам, бу йигит жуда кучли. ўйлашимча, уни жиддий баҳолашмаяпти. Ульберг, эҳтимол, Анкалаев учун Перрейрадан ҳам мураккаброқ рақиб бўлиши мумкин", — деди Абдель-Азиз "Bloody Elbow" нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Магомед "UFC 320" турнирида Алексга қарши октагонга кўтарилади. Ушбу баҳс 4 октябрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!