Александр Хомяков Суперлига клубида иш бошладими?

  • 23 февраль, 2021, 10:50
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мухлисларимизга яхши таниш бўлган россиялик мураббий Александр Хомяков ўтган йили “Андижон”ни тарк этиб, “Бухоро”да маслаҳатчи мураббий сифатида ишлаганди. Аммо у ердаги фаолиятини кўнгилдагидек чиқди деб айтиб бўлмайди. Зеро, “Бухоро” кучлилар сафини тарк этгач, ўз-ўзидан Хомяков ҳам клуб билан хайрлашганди.

Tecno

Ўтган ойда яна юртимизга қайтган Александр Андреевичнинг энди қайси клубда фаолиятини давом эттириши қизиқ туюлаётганди. Sports.uz маълумотига қараганда, Хомяков Жиззахнинг “Сўғдиёна” клубида иш бошлаган. У ерда жамоа устози Улуғбек Бақоевга маслаҳатчи мураббий сифатида кўмаклашаётгани маълум бўлди. Хомяков бу жамоада мавсум охиригача ишлайдими ёки вақтинчами? Буниси ҳозирча бизга қоронғу.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!