
Алаба "Эспаньол"га қарши баҳсни асосий таркибда бошлайди
Хабарингиз бор, бугун "Реал" Ла Лига 22-тури доирасида "Эспаньол" билан ўйнайди.
Ушбу баҳсда "қироллик клуби" марказий ҳимоячиси Давид Алаба асосий таркибда майдонга тушиши кутилмоқда. Карло Анчелотти австриялик футболчини илк дақиқалардан майдонга ташлашни режалаштирмоқда, деб хабар беради "Diario AS" нашри.
Агар ҳаммаси яхши бўлса, 32 ёшли футболчи катта эҳтимол билан Чемпионлар лигаси доирасидаги "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ҳам бошланғич таркибда бошлайди.
Эслатиб ўтамиз, Алаба хочсимон пайлари жароҳати туфайли 2023 йилнинг декабрида сафдан чиққан эди. "Эспаньол" - "Реал" учрашуви Тошкент вақти билан соат 01:00да бошланади.
Фикрлар