 
                "Ал-Ҳилол" "Барселона" ҳужумчисига қизиқмоқда
"Ал-Ҳилол" "Барселона" вингери Рафинья Диасни ўз сафига қўшиб олиш ниятида. 
"Mundo Deportivo" нашри хабарига кўра, Рафиньянинг ўзи ва унинг атрофидагилар Саудия клубининг қизиқишидан хабардор. 
Хабар қилинишича, "кўк-анорранглилар" бразилиялик вингерни энг камида 40 миллион еврога баҳоламоқда. Бразилиялик футболчининг товон пули эса 1 миллиард еврони ташкил қилади. 
Ўтган мавсумда Рафинья "Барса" сафида 36 беллашувда майдонга тушиб, 7 та гол муаллифига айланган. 



Фикрлар