
"Ал-Аҳли" - "Насаф": Ўзаро тўқнашувлардаги устунлик қайси жамоада?
Хабарингиз бор, бугун Элит Чемпионлар Лигасининг дастлабки тури доирасида "Насаф" "Ал-Аҳли" меҳмони бўлади.
Мазкур жамоалар шу кунга қадар 2015 ва 2016 йилларда ўзаро 4 та баҳсда тўқнаш келган. Ушбу ўйинлар ҳам айнан мана шу турнир доирасида бўлиб ўтган.
Жамоалар ўртасидаги ўйинлардаги устунлик Саудия Арабистони клубида. Жамоа 4 та беллашувнинг 2 тасида ғалаба қозонган. Бир тўқнашувда "Насаф" зафар қучган бўлса, битта баҳсда жамоалар дурангга имзо чеккан.
04.03.2015: "Ал-Аҳли" 2:1 "Насаф"
05.05.2015: "Насаф" 0:0 "Ал-Аҳли"
24.02.2016: "Ал-Аҳли" 2:1 "Насаф"
02.03.2016: "Насаф" 2:1 "Ал-Аҳли"
Фикрлар