Адриен Рабьонинг "Милан"га ўтишига онаси тўсқинлик қилмоқда

CHERY AUTO

Франциялик хавбек Адриен Рабьонинг "Милан"га эҳтимолий трансфери тўхтаб қолди. Сабаб – футболчининг онаси ва агенти Вероник Рабьо.

Tecno

Эслатиб ўтамиз, "Марсель" хавбекни жамоадоши Жонатан Роу билан юз берган можародан кейин трансфер рўйхатига қўйган ва унинг учун 15 миллион евро талаб қилмоқда.

"La Gazzetta dello Sport"нинг хабар беришича, "Милан" хавбекка камида икки йиллик шартнома ва солиқлардан кейин йилига 5–6 миллион евро маош таклиф этмоқчи. Бироқ, клуб футболчининг онаси билан тўғридан-тўғри алоқа ўрната олмаган. Вероник Рабьо эса ўғлининг Италияга кўчишини истамаяпти ва унинг "Марсель"да қолиши мумкинлигига ишонади.

"Марсель" эса футболчидан расмий, ҳатто ёзма тарзда узр сўрашини талаб қилмоқда. Аммо клуб хавбек бу қадамга боришига ишончи комил эмас.

Шу билан бирга, "Милан" трансфер ойнаси ёпилгунга қадар Рабьони олиш бўйича ҳаракатни тўхтатмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!