Аббосбек Файзуллаев ЦСКАнинг баҳордаги ўйинларини баҳолади!

  • 29 May 14:14
  • Bilolbek Imomov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Ўзбекистон миллий терма жамоамиз аъзоси Аббосбек Файзуллаев ЦСКА жамоасини РПЛнинг баҳорги қисмидаги энг яхши жамоа деб атади. "Армиячилар" мавсумни 3-ўринда якунлашди ва 1 июнь куни Россия кубоги Cуперфиналида "Ростов"га қарши майдонга тушади.

Tecno

"Менинг фикримча, ЦСКА — баҳорги фаслнинг энг яхши жамоаси. Биз чемпионатда бирорта ўйинда мағлубиятга учрамадик ва умуман олганда жуда яхши ўйинлар намоён этдик.

Сир нимада? Жуда яхши йиғинлар ўтказдик ва жисмоний жиҳатдан ҳам яхши тайёргарлик кўрдик. Бу — муваффақиятдир"  — дея таъриф бериб ўтди 21 ёшли ҳамюртимиз. 
 
Эслатиб ўтамиз, Файзуллаев кубок финалида иштирок этганидан сўнг 5 июнь куни Жаҳон чемпионати саралаши доирасидаги БААга қарши учрашув учун жамоа сафига келиб қўшилади.

Comments

You must be logged in to commet!