
Аббосбек Файзуллаев "Истанбул Башакшехир"да тиббий кўрикдан ўтди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Аббосбек Файзуллаев Туркиянинг "Истанбул Башакшехир" клубида тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди. Бу ҳақда инсайдер Иван Карпов хабар берди.
Айни пайтда футболчи трансфер расмийлаштирилишини кутмоқда. Томонлар "3+1" схемаси асосида шартнома имзолашга келишиб олган.
Аввалроқ ЦСКА ушбу трансфер учун 7,5 миллион евро ишлаб олиши айтилган эди.
Маълумот ўрнида, 2024/25 йилги мавсумда Файзуллаев Россия чемпионатида 27 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 4 та ассист қайд этди.
Фикрлар