 
                А Серия. Пешқадам "Наполи" очко йўқотди (Видеошарҳ)
А Серия 24-тури доирасида "Наполи" ўз майдонида "Удинезе"ни қабул қилди. Мазкур баҳс 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. 
Мактоминей томонидан 37-дақиқа киритилган голга Эккелемкамп 3 дақиқа ўтиб жавоб қайтарди. 
Йўқотилган очкодан қатъи назар неаполликлар бу турда турнир пешқадами мақомини сақлаб қолади. Сабаби, бугун ўз ўйинини ўтказадиган "Интер" улардан 4 очко кам тўплаган. 
Қуйида ушбу ўйин видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин. 



Фикрлар