А Серия клуби "Арсенал" афсонасини истеъфога чиқарди

  • 1 ноябрь, 16:14
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Италиянинг “Женоа” клуби ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали бош мураббий Патрик Виейра жамоани тарк этганини эълон қилди.

Tecno

“Клуб мураббий ва унинг штабига ўз фаолияти давомида кўрсатган масъулияти ҳамда профессионаллиги учун миннатдорлик билдиради ва уларга келгуси фаолиятларида омад тилайди”, — дейилади клуб баёнотида.

Маълумот учун, женоаликлар жорий мавсумда омадсиз иштирок этишмоқда. Улар 9 турдан сўнг атиги 3 очко тўплаган ва А Серия турнир жадвалида сўнгги ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!