
А Серия. "Интер" ўз майдонида "Брешия"ни нокаутга учратди
Ҳозиргина Италия А Сериясининг 29-туридан ўрин олган “Интер” ҳамда “Брешия” жамоалари баҳси ўз якунига етди.
Голларга бой кечган учрашув “нерадзуррилар”нинг мутлақ ғалабаси билан якунланди. Якуний ҳисоб 6:0. Мезбонлар сафидаги голларга Эшли Янг (5'), Алексис Санчес (20'), Данило Д'Амброзио (45'), Роберто Гальярдини (53'), Кристиан Эриксен (84') ва Антонио Кандрева (88') муаллифлик қилди.
Фикрлар