Xames Rodrigesga nima qildi?

  • 29 iyun, 2018, 01:41
  • 0
  • Futbol
CHERY AUTO

Колумбия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Хамес Родригес ЖЧ-2018 3-туридан ўрин олган Сенегал (1:0)га қарши баҳснинг биринчи бўлимида жароҳат олиб, танаффусда алмаштирилган эди.

Tecno

Учрашувдан кейинги матбуот анжуманида Колумбия устози Хосе Пекерман Хамес билаб боғлиқ ҳолат борасида маълумот берди.

“Хамеснинг алмаштирилишини ҳозир муҳокама қилишни истамас эдим. Хамес кечаги машғулотларга қадар яхши эди, зарбалар берди. Жароҳатнинг ҳеч қандай белгилари йўқ эди.

Тўғрисини айтсам, унинг ҳозирги ҳолатини билмайман. Бу борада маълумотга эга эмасман. Кутиш керак, у ҳозир тиббий кўрикдан ўтиш учун кетди. Яхши хабарларга умид қиламан”, – деб айтиб ўтди Пекерман.

Fikrlar

Fikr qoldirish uchun avtorizatsiyadan o'ting!