Владимир Козак ва Александр Лобанов мактабларда болалар билан учрашув ўтказишди

  • 20 октябрь, 2018, 14:48
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Пахтакор" футболчилари мактаб ўқувчилари билан учрашувларда иштирок этишди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Tecno

Александр Лобанов Шайхонтоҳур туманидаги 186-умумий ўрта таълим мактабига ташриф буюриб, у ерда таҳсил олаётган ўқувчилар билан учрашди. Болалар билан суҳбат жараёнида кўплаб саволларга жавоб қайтарди.

Владимир Козак эса Шайхонтоҳур тумани 192-умумий ўрта таълим мактабига бориб, дастлаб майдонда ўқувчилар билан қисқа вақт мобайнида футбол ўйнади. Шундан сўнг эса болалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан Владимирга мурожаат қилишди. Унинг футболга кириб келиши, қийинчиликлар, "Пахтакор"да фаолияти бошидан ўйнаб келаётгани, миллий терма жамоа ва бошқа мавзуларда берилган саволларга жавоб қайтарди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!