Виллиан Саррига керак

  • 23 июль, 2018, 15:29
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Лондоннинг “Челси” клуби янги бош мураббийи Маурицио Сарри бразилиялик ярим ҳимоячи Виллианни жамоасида олиб қолмоқчи. Бу ҳақда Tribalfootball нашри хабар бермоқда.

Tecno

Ўз навбатида италиялик мутахассиснинг бу борадаги хоҳишини қаноатлантириш учун жамоа раҳбарияти ҳам 29 ёшли футболчига янги шартнома таклиф қилишмоқчи. Эслатиб ўтиш лозимки, Виллиан ўтган мавсум “аристократлар”нинг собиқ устози Антонио Конте билан юзага келган можаро сабаб жамоадан кетишни режалаштираётган эди.

Маълумот учун, Виллиан учун айни дамда "Барселона" ва "Манчестер Юнайтед" клублари жиддий кураш олиб боришмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!