УЕФА Суперкубогида Мадрид дербиси

  • 15 август, 2018, 09:29
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бугун Эстония пойтахти Таллин шаҳридаги “"А. Ле Кок Арена"” номли стадионда УЕФА Суперкубоги учун баҳс бўлиб ўтади. Эътиборлиси, тарихда илк марта ушбу соврин учун бир шаҳарнинг икки жамоаси майдонга тушади. Аниқроғи, Мадрид шаҳрининг икки гранди – “Реал” ва “Атлетико” ўзаро кураш олиб боришади.

Tecno

Ушбу муҳим ўйинни польшалик Шимон Марчиняк бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Эслатиб ўтиш лозимки, “матрасчилар” финалда сўнгги марта 2013 йил “қироллик клуби”ни мағлубиятга учратишган. Шундан буён улар финалларда ҳамшаҳарига имкониятни бой бериб келишмоқда. “Реал” эса Суперкубокнинг сўнгги 4тасидан 3тасида ғолиб чиққан.

"Реал" Мадрид – "Атлетико" Мадрид

Стадион: "А. Ле Кок Арена" (Таллин, Эстония)

Бошланиш вақти: 00:00

Бош ҳакам: Шимон Марчиняк (Польша)

Тахминий таркиблар:

"Реал": Куртуа – Карвахаль, Рамос, Варан, Марсело – Каземиро, Кроос, Модрич – Асенсио, Бэйл, Бензема.

"Атлетико": Облак – Хуанфран, Годин, Хименес, Луис – Лемар, Сауль, Коке, Корреа – Гризманн, Коста.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!