Таэквандочимиз Лас-Вегасдаги турнирда олтин медални қўлга киритди

CHERY AUTO

Хабарингиз бор, айни дамда АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида таэквондо бўйича G-2 туркумига курувчи “President’s CUP” халқаро рейтинг мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Tecno

Жаҳоннинг 70 га яқин давлатидан 1500 нафардан зиёд спортчи иштирок этаётган мазкур мусобақада юртимиз шарафини 4 нафар ҳамюртимиз ҳимоя қилмоқда. Бунда спортчилар Токио-2020 Олимпиадасига рейтинг очколарини йиғишни бошлайдилар.

Кеча ўтказилган жангларда 68 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Жасурбек Жайсунов барча рақибларини мағлуб этиб, мусобақанинг олтин медалига сазовор бўлди.

Мусобақа 14 октябргача давом этади.

Comments

You must be logged in to commet!