
Суперлига. АГМК Жиззахда "Сўғдиёна"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Жиззахдаги "Сўғдиёна" стадионида кечган беллашувда олмалиқликлар 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди.
Даставвал 30-дақиқада Зоҳир Пиримов ҳисобни очди. Иккинчи бўлим аввалида Музаффаров ҳисобни ишончли кўринишга келтирди. 65-дақиқада эса Жасур Ҳасанов мезбонлар дарвозасига учинчи голни жойлаб қўйилди.
77-дақиқада АГМК дарвозасига белгиланган пенальтини Никола Милинкович голга айлантирди ва жиззахликларни йирик ҳисобдаги мағлубиятдан қутқарди.
Фикрлар