
Суперлига. 27-турнинг дастлабки уч ўйинини 10 мингдан зиёд мухлис стадиондан туриб кузатди
Кун доирасидан ўрин олган 3 та ўйинни жами 10 729 нафар мухлис бевосита стадиондан туриб кузатиб борди.
Энг кўп мухлис тўплаган ўйин "Қизилқум" - АГМК ўйини бўлди. Навоийда кечган ўйинда мезбонлар 2:1 ҳисобида зафар қучишди.
"Насаф" - "Сўғдиёна" беллашувига эса 3 452 нафар томошабин ташриф буюрди. "Локомотив" - "Навбаҳор" қарама-қаршилигини томоша қилиш учун Тошкентдаги стадионга 2 715 нафар мухлис ташриф буюрди.
Фикрлар