Суарес ПСЖга кўчиб ўтиши мумкин

  • 9 июль, 2018, 15:56
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Франциянинг амалдаги чемпиони ҳисобланган ПСЖ клуби "Барселона" форварди Луис Суаресни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Sport.es интернет нашри хабар бермоқда.

Tecno

Унга кўра парижликлар мавсумлар оралиғида жамоадан кетиши деярли аниқ бўлиб улгурган уругвайлик ҳужумчи Эдинсон Кавани ўрнига айнан унинг 31 ёшли ҳамюртини олиб келмоқчи.

ПСЖ раҳбарияти Суарес учун Каванининг трансферидан келадиган маблағ устига яна 20 млн евро қўшиб беришмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ бундан роппа-роса бир йил муқаддам 222 млн евро эвазига “Барселона”дан бразилиялик ҳужумчи Неймарни сотиб олган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!