Спортчиларимиз комбат айкидо бўйича Марказий Осиё чемпионатида энг яхши натижани қайд этди

CHERY AUTO

Кентауда (Туркистон, Қозоғистон) комбат айкидо бўйича Марказий Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақаларда Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистондан спортчилар иштирок этишди.

Tecno

Кентау учун бу спортнинг янги тури ва комбат айкидо бўйича мусобақалар бу ерда илк марта ўтказилди. Мусобақалар ўсмирлар ва болалар ўртасида турли ёш тоифаларида турли вазнларда бўлиб ўтди. Унда 6 ёшдан 28 ёшгача спорчилар қатнашди.

Ўзбекистондан бу турнирда 200 нафардан ортиқ спортчилар қатнашиб, 80 дан ортиқ медалларни қўлга киритишди ва умумжамоа ҳисобида биринчи ўринга муносиб кўрилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!