Шоҳжаҳон Эргашев Майкл Фоксни очколар ҳисоби бўйича мағлуб этди

  • 16 февраль, 2019, 09:52
  • 5
  • Бокс
CHERY AUTO

АҚШнинг Канзас шаҳрида кечган жанг кечасида боксчимизга америкалик Майкл Фокс  (19-0, 5 КО) рақиблик қилди. 

Tecno

10 раунд давом этган жангда ҳакамлар боксчимизнинг ғалабасини қайд этишди. Шу тариқа Эргашев ўзининг ғалабали одимини давом эттирди.

SPORTS.uz эса мазкур жараёндан онлайн матнли трансляция олиб борди.


09:52 Ғалаба! Эргашев Майкл Фоксни очколар ҳисоби билан мағлуб этди

09:51 Статистик кўрсаткичлар Шоҳжаҳон фойдасига

09:49 Сўнгги раунд якунланди. Ҳакамларнинг қарорини кутамиз

09:47 Ҳар икки боксчи ҳам чарчади, аммо Эргашев бор кучини сўнгги раундга олиб қўйган кўринади

09:46 Сўнгги раунд бошланди

09:44 9-раунд ҳам тугади

09:43 Жанг жуда қийин ўтмоқда. Эргашев бироз фаоллашди

09:42 9-раунд бошланди

09:41 Навбатдаги раунд якунланди

09:39 Фокс жеблар билан ишламоқда, Эргашев яна суст ҳаракат қилмоқда. Бу мураббийларнинг кўрсатмасими билмадик

09:38 8-раунд старт олди

09:37 7-раунд тугади, бу раундда боксчимиз устунлик қилди

09:35 Босим ўтказмоқда Шоҳжаҳон! Бўлар экан-ку

09:34 Раунд бошланди! Эргашев олдинга ўтди. Фокс қочмоқда

09:32 Чап қўлда ажойиб зарба! Баракалла, Шоҳжаҳон! Раунд ниҳоясига етди

09:31 Ниҳоят! Эргашев фаоллашди. Шундай давом этиш керак

09:30 6-раунд  старт олди! Ишлаш керак, Шоҳжаҳон!

09:30 Раунд тугади, статистикалар бўйича Майкл Фокс олдинда

09:28 Шоҳжаҳон қўлини тушириб жанг қилмоқда. Фокс эса битталик зарбалар билан чекланмоқда

09:27 Боксчимиздан биринчи раунддаги фаолликни сўраб қоламиз

09:26 5-раунд бошланди

09:25 Шоҳжаҳон, серияларни амалга ошириш керак! Раунд якунига етди

09:24 Эргашев Фокс ҳужум қилишини кутмоқда ва қарши ҳужумни амалга оширмоқчи

09:23 Эхх, Эргашев раунд аввалида бир нечта зарбаларни ўтказиб юборди

09:22 Тўртинчи раунд бошланди

09:21 Учинчи раунд  тугади

09:21 Фокс жеблар билан чекланмоқда

09:20 Қарши ҳужумда ўйнашни бошлади Шоҳжаҳон

09:19 Учинчи раунд старт олди

09:17 Иккинчи раунд тугади

09:16 Яхши зарбалар берди ҳозир Эргашев. Шундай давом этиш керак

09:15 Рефери Шоҳжаҳонга жиддий танбеҳ берди

09:14 Фокс фаоллашди. Мураббийлари унга бир ерда туриб  қолмасликни таъкидлаган бўлса ажаб эмас

09:14 Гонг чалинди, иккинчи раунд старт олди

09:13 Биринчи раунд якунланди. Илк раундда шубҳасиз боксчимиз тўлиқ устунлик қилди. Фокс раунд  сўнггида бир нималар қилмоқчи бўлди, аммо...

09:12 Ҳар иккала боксчига рефери танбеҳ бериб ўтди

09:12. Ҳисоб очилиши мумкин. Рақиб ҳозирча Эргашевнинг зарбаларига реакция билдирмаяпти

09:11 Шоҳжаҳон илк раундданоқ ҳужумга ўтди. Фокс бир нечта зарбани ўтказиб юборди

09:10 Диққат қилинг, жанг бошланди!

09:09 Боксчиларга қисқача қоидалар таништириб ўтилди. Жанг 10 раунддан иборат бўлади бугун

09:07 Бугунги жанг рефериси Бил Клэнси

09:07 Шоҳжаҳоннинг ишончи юқори. Аммо бугунги рақиб жиддий. Унинг бўйи 193 сантиметрни ташкил этади

09:06 Шоҳжаҳон Эргашев кеча хабар қилганимиздек, "Ҳеч имга бермаймиз сени, Ўзбекистон" номли қўшиқ садолари остида рингга чиқиб келмоқда.   

09:04 Майкл Фокс рингга кўтарилди

09:03 Боксчимизнинг рақиби Майкл Фокс эса 19 жанг ўтказган ва уларнинг барчасида муваффақият (5 КО) қозонган.

09:00 Биринчи ўрта ярим вазн тоифасида жангларини ўтказиб келадиган Шоҳжаҳон ҳозирга қадар 16 марта рингга кўтарилган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган. 15 жангда Эргашев рақибни нокаутга учратганини қўшимча қилиш жоиз.

08:59 Ассалому алайкум қадрли бокс ишқибозлари! Бироздан сўнг орзиқиб кутилган жанг бошланади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ronaldo Junior
16/02/2019 09:58
яша Шох
Абдумурод Исраилов
16/02/2019 09:53
Шохжахон учун бутун Узбекистан ахли учун хурсандман галаба билан табриклайман азиз юртдошлар
sardor Ollazov
16/02/2019 09:03
Tugirdan tugiri kurishni iloji bormi
Ronaldo Junior
16/02/2019 09:18
sport kanali obervotti oka
Ronaldo Junior
16/02/2019 09:03
газини бос шох