
Сарри қачон “Челси” бошқарувини ўз қўлига олиши маълум бўлди
"Наполи" клуби собиқ устози Маурицио Сарри қачон "Челси" бошқарувини ўз қўлига олиши маълум бўлди.
Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра “аристократлар” 59 ёшли италиялик мутахассиснинг тайинлови борасида янги ҳафтада расман эълон қилишади. Бундан аввал эса “Челси” оммага амалдаги бош мураббий Антонио Контенинг истеъфоси ҳақида эълон қилади.
Эслатиб ўтамиз, "Челси" ўтган мавсум якунларига кўра АПЛда 5-ўринни эгаллаган ва ЕЧЛ йўлланмасидан қуруқ қолган эди.
Фикрлар