Санжар Файзиев бугун кортга чиқади

CHERY AUTO

Бугун Таиландда эркаклар ўртасида "Фьючерс" туркумига кирувчи соврин жамғармаси 15.000 АҚШ доллари бўлган халқаро турнир ўтказилмоқда.

Tecno

Мазкур мусобақада мамлакатимиз шарафини умидли теннисчимиз Санжар Файзиев ҳимоя қилади. У ўз иштирокини асосий тўрдан бошлайди.

Санжарга биринчи даврада америкалик Адам Эл Михдавий қаршилик кўрсатади. Ушбу ўйин бир неча дақиқалардан сўнг бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!